YouTube юлдузи собиқ UFC чемпионини чуқур нокаутга учратди (видео)

Спорт 25897

Америкалик YouTube-блоггер Жейк Пол аралаш кураш (ММА) жангчиси Тайрон Вудли билан бокс қоидалари бўйича жанг қилиб, уни нокаутга учратди ва бокс бўйича навбатдаги ғалабани қўлга киритди. 

YouTube юлдузи Вудли билан жангни олтинчи раундда муддатидан аввал тугатишга муваффақ бўлди. Пол ўнг қўли билан рақибини чуқур нокаутга учратди.

Пол иккинчи марта Вудлини мағлуб этди. Биринчи жангида у ҳакамлар қарори билан ғалабага эришганди. Вудли UFC’даги чиқишлари билан танилган. 39 ёшли америкалик ярим ўрта вазн тоифасида чемпион бўлган.

Дастлаб, Пол британиялик профессионал боксчи Томми Фюри - машҳур оғир вазнли Тайсон Фюрининг укаси билан жанг қилиши керак эди. Бироқ блогер жанг арафасида рақибидан айрилди. Вудли Фюрини алмаштиришга рози бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 937
Рейтинг: 3
t
×