UEFAда ҳафтанинг энг яхши футболчиси ким бўлади?

Спорт 1478
image
-

Бугун, UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-турининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун овоз бериш бошлади. Даъвогарлар рўйхатидан тўрт нафар футболчи ўрин олган.

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски – “Бенфика”га қарши ўйинда (5:2) хет-трик ва голли узатмани амалга оширди.

“Спортинг” ярим ҳимоячиси Педро Гонсалвеш – “Бешиктош” билан кечган баҳсда (4:0) дубль қайд этди.

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала – “Зенит”га қарши ўйинда (4:2) 2 та гол уриб, битта голли узатма берди.

“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду “Аталанта”га қарши ўйинда дубль қайд этди (2:2) ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” дарвозасига 2 та гол киритган Криштиану Роналду 36 ёш 270 кунлигида UEFA Чемпионлар лигасида ушбу натижага эришган иккинчи энг кекса  футболчига айланди. Роберт Левандовски эса ЕЧЛдаги юбилей 100-учрашувда майдонга тушди ва рақиб дарвозасига 81-голини киритди

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари ўтказилади.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.9
t
×