Левандовски ЕЧЛдаги юбилей учрашувида хет-трик қайд этди

Спорт 898
image

Мюнхеннинг “Бавария” клуби форварди Роберт Левандовски, UEFA Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган “Бенфика”га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Польшалик футболчи ушбу учрашувда хет-трик қайд этди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилиб олди.

“Бу оқшом ажойиб кечдими ёки йўқ аниқ айтолмайман. Чунки мен пенальтидан фойдалана олмадим. Лекин бу мени безовта қилмайди. Яхшиямки, биз рақибга қараганда кўпроқ гол урдик, жумладан мен ҳам. Ажойиб алабага эришиб, яна уч очкони қўлга киритдик ва плей-оффга йўл олдик. Мен Чемпионлар лигасида бунчалик кўп ўйин ўтказаман ва яхши натижаларга эришиб, голлар ураман, деб ўйламагандим. Бу кунни ҳеч қачон унутмайман”, дейди Левандовски.

Маълумот учун, Роберт Левандовски UEFA Чемпионлар лигасиўзи иштирок этган 100 та учрашувда рақиб дарвозасига 81 та гол урган.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 3
Рейтинг: 3.7
t
×