“Нефтчи” ҳам Роналдунинг жамоаси билан ўйнайди
Спорт
−
14:04 1755 2 дақиқа
Бугун, 18 август куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Элите Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасига қуръа ташланади. Унда Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Элит Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг 2026-2027 йилги мавсумидаги рақибларини аниқлади.
Қуръа натижасига кўра, Фарғоналиклар ҳам Роналду етакчилигидаги “Ал Наср” билан сафарда тўқнаш келади. “Нефтчи”нинг Ғарб минтақасидаги қуйидаги жамоалар билан баҳс олиб боради.
“Нефтчи”нинг “Истиқлол” стадионида қабул қиладиган рақиблари:
- “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони)
- “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони)
- “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони)
- “Эйр Форс” (Ироқ)
“Нефтчи”нинг сафардаги рақиблари:
- “Истиқлол” (Эрон)
- “Ал-Наср” (Саудия Арабистони)
- “Ал-Қодисия” (Саудия Арабистони)
- “Трактор” (Эрон)
Шу тариқа, Фарғона клубини ҳам Элит ОЧЛнинг лига босқичида “Ал-Наср” билан тўқнаш келади. Фақат “Пахтакор”дан фарқли равишда “Нефтчи” Роналду жамоаси билан сафарда ўйнайди.
“Нефтчи” Фарғонада ОЧЛнинг амалдаги ғолиби “Ал-Аҳли” ҳамда “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” каби Саудия Арабистони грандларини қабул қилади.
Сафарда эса “Нефтчи” Криштиану Роналду тўп тепадиган “Ан-Наср” ҳамда Эроннинг “Истиқлол” ва “Трактор” клубларига қарши майдонга тушади.
2026-2027 йилги Элит ОЧЛнинг лига босқичида жами 32 та жамоа иштирок этади. Уларнинг 16 таси Ғарб, 16 таси Шарқ минтақасига бўлинган. Ҳар бир клуб лига босқичида саккизта учрашув ўтказади – тўрттаси уйда ва тўрттаси сафарда.
Live
Барчаси