“Нефтчи” 7-марта Ўзбекистон чемпиони бўлди

Спорт

−

visibility3281 timer1 дақиқа

image

Бугун, 28 ноябрь куни Фарғонада Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Динамо” учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади ва бу натижа фарғоналикларга чемпионликни муддатидан олдин расмийлаштириш имконини берди.

Учрашувда Амаду Думбуя 42-дақиқада ҳисобни очди. 44-дақиқада эса у яна бир бор гол уриб, “Динамо”нинг устунлигини оширди. 57-дақиқада Жамшид Искандаров пенальтини аниқ амалга ошириб, фарқни қисқартирди. Асосий вақтга қўшиб берилган, 90+6-дақиқалда эса Искандаров яна бир бор пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

Куннинг иккинчи учрашувида “Пахтакор” сафарда “Қизилқум”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ бу натижа чемпионлик учун курашга таъсир кўрсата олмади.

Шу тариқа, “Нефтчи” очколарини 67 тага етказиб мудатидан аввал, ўз тарихида еттинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Фарғоналиклар бунга қадар 1992, 1993, 1994, 1995, 2001 ва 2025 йилларда ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг