Бугун Ўзбекистон чемпиони аниқ бўлиши мумкин
Спорт
−
148 1 дақиқа
Бугун, 28 ноябрь куни Фарғонада “Нефтчи” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади. Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилса ҳам фарғоналиклар чемпионликни қўлга киритади.
Куннинг иккинчи учрашувида эса “Қизилқум” “Пахтакор” билан баҳс олиб боради. Ҳар икки учрашув соат 16:15 да бошланади.
Маълумот учун, айни вақтда “Нефтчи” 64 очко билан Суперлига жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эса 59 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
“Шерлар” чемпионликни қўлга киритиши учун “Нефтчи” бугунги ва сўнгги турдаги учрашувларда мағлуб бўлиши, “Пахтакор” эса ҳар икки баҳсда ғалаба қозониши керак. Акс ҳолда, Ислом Исмоилов бошчилигидаги жамоа кетма-кет иккинчи мавсумда чемпионликни қўлга киритади.
Қолган жамоаларнинг чемпионлик учун курашда математик имкониятлари сақланиб қолмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Нефтчи” 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганди.
Live
Барчаси