У ўртача жангчи — Конорга таъриф берилди 

Спорт 4907
image
-

UFC жангчиси Камару Усман ирландиялик Конор Макгрегор ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда ESPN MMA хабар берган. 

“Ҳозир Конор чемпион эмас. У икки карра чемпион эмас. У аввалги йигит эмас. Олдинги Конор ғалабага чанқоқ эди. Бугунги кунда у шунчаки ўртача жангчи”, деган Усман. 

Маълумот ўрнида, Макгрегор жорий йилнинг 10 июль куни америкалик Дастин Порье билан жанг қилади. 

Конор ва Порье аввал ҳам икки маротаба тўқнаш келган. Биринчи жанг 2014 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган ва унда ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.  

Иккинчи жанг эса жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтди ва унда аксинча, Макгрегор Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу нокаут Конорнинг фаолиятидаги биринчиси бўлди. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
Теглар
t
×