Холлоуэй Конордан реванш олишга тайёр
Спорт
−
16 Апрель
2085UFC 300 мусобақасида ҳамюрти Жастин Гетжи устидан қозонилган ғалабадан сўнг BMF (Энг хавфли бастард) камари соҳибига айланган америкалик аралаш яккакурашчи Макс Холлоуэй ирландиялик Конор Макгрегорга қарши камарни ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Ҳозирда Холлоуэйнинг олдида бир қанча вариантлар мавжуд. У енгил вазн тоифасидаги чемпионлик унвони учун испаниялик Илия Топурияга қарши жанг қилиши ёки Макгрегор билан тўқнашув орқали катта гонорарга эга бўлиб олиши мумкин.
“Конор Макгрегор ўзини энг хавфли жангчи деб ҳисобларди. Бизда у билан жанг қилиш варианти ҳам бор”, дейди Холлоуэй.
Қайд этиш жоиз, бунгача Холлоуэй 2013 йил август ойида UFC турнирда Макгрегор билан жанг қилиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь