2022 йил UFC’да нималар рўй беради? 

Спорт

image

Таниқли ММА шарҳловчиси Марк Раймонди 2022 йилда UFC чемпиони содир бўлиши мумкинбўлган воқеликлар ҳақида фикр билдирди. 

Унинг фикрича, 2022 йилда енгил вазн тоифаси вакили Ислом Махачев ва ярим оғир дивизион жангчиси Магомед Анкалаев лига чемпиони бўлади. Раймонди, шунингдек, ярим ўрта вазн тоифасида Хамзат Чимаев камар соҳибига айланишига ишонмоқда.

Бундан ташқари, 2022 йилда Нейт Диаз боксда ўзини синаб кўриш учун UFC’ни тарк этади. мутахассиснинг фикрича, икки дивизион собиқ чемпиони Конор Макгрегор чемпионлик жангида иштирок этади, қирғизистонлик Валентина Шевченко эса икки дивизион чемпионлиги учун октагонга кўтарилади. Шунингдек, UFC раҳбарияти аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифаси пайдо бўлишини эълон қилишади, яъни атом тоифаси деб аталадиган дивизион.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор ўзининг Instagram саҳифасида енгил вазннинг амалдаги чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейрани жангга чорлаган ва уни осонликча мағлуб этишини маълум қилган.

Ундан аввал эса енгил вазн тоифасининг 1-рақамли жангиси Жастин Гэтжи ирландиялик “ноториус” чемпионлик жангида иштирок этса, ташкилотга нисбатан ишончи сўнишини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Гетжи Марк Раймонди

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг