Конорга ўрин йўқ – Гэтжи Макгрегорнинг чемпионлик жанги ҳақида
Спорт
−
20 Декабрь 2021
5643UFC енгил вазн тоифасининг 1-рақамли жангиси Жастин Гэтжи ирландиялик Конор Макгрегорнинг чемпионлик жангида иштирок этиши ҳақида фикр билдирди.
“Агар улар Конорга чемпионлик жангида қатнашиш ҳуқуқини беришса, ҳаммаси тугайди. У енгил вазн тоифасида 2016 йилдан бери бирор марта ҳам ғалаба қозона олмади. Мен дивизионда биринчи ўриндаман. Рейтинг янгилаганини кўрдим. Энди мен биринчи рақамлиман. Бу жуда ёқимли. Бутун умрим давомида чемпионлик учун меҳнат қилдим. Яна нима қилишим кераклигини билмайман”, дейди Гэтжи.
Шунингдек, Жастин чемпионлик жангида иштирок этиш учун кимлар номзод эканини айтиб ўтди:
“Жуда кўп муносиб номзодлар бор. Масалан, Бенил Дариуш ва Ислом Махачев мен жанг қиладиган йигитлардир. Аммо бу қаторда Конорга ўрин йўқ. Вақт ўтиши билан “ноториус” ўз қадрини йўқотади”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T-Mobile arena”да UFC 269 турнирининг асосий жангида енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, бразилиялик Чарльз Оливейра (32-8) дивизионнинг биринчи рақамли жангчиси америкалик Дастин Порьени (28-7) мағлуб этиб, ўз унвонини сақлаб қолган эди.
Маълумот учун, Жастин сўнгги бор UFC 268 турнири доирасида ҳамюрти Майкл Чендлерни ҳакамларнинг қарори эвазига мағлуб этганди. Шундан сўнг, промоушен президенти Дана Уайт Гэтжи чемпион Чарльз Оливейра ва Дастин Порье ўртасидаги чемпионлик жанги ғолибига қарши октагонга кўтарилишини маълум қилганди.