Гэтжи UFC чемпионлик жангида қатнашади
Спорт
−
03 Декабрь 2021
6539UFC президенти Дана Уайт америкалик ММА устаси Жастин Гэтжи чемпион Чарльз Оливейра ва Дастин Порье ўртасидаги чемпионлик жанги ғолибига қарши октагонга кўтарилишини маълум қилди.
“Ҳа, Жастин рўйхатда кейинги ўринда. Кимдир чемпионлик жангида иштирок этиши керак бўлса, у айнан Гэтжи. Ва бу сиз ҳаётда кўрган энг буюк жанглардан бири бўлади”, дейди Уайт.
Гэтжидан сўнг, Бенеил Дариуш ва Ислам Махачев жанги ғолиби UFC чемпионига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Жастин сўнгги бор UFC 268 турнири доирасида ҳамюрти Майкл Чендлерни ҳакамларнинг қарори эвазига мағлуб этганди. Ислом Махачев эса UFC 267 мусобақасида янги зеландиялик Дэн Хукерни “кимура” услубида мағлубиятга учратган эди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 11 декабрь куни америкалик Порье ва бразилиялик Оливейра ўртасидаги енгил вазн чемпионлик жанги UFC 269 турнири доирасида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси