UFC 268: қонли турнирда кимлар ғалаба қозонди?

Спорт 10407
image

Бугун, 7 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги (АҚШ) “Madison Square Garden” аренасида UFC 268 мусобақаси бўлиб ўтди. Асосий кардни енгил вазн тоифасида собиқ вактинчалик чемпион Жастин Гэтжи ва Bellator собиқ чемпиони Майкл Чендлер ўртасидаги қарама-қаршилик бошлаб берди.

Қизиқарли кечган жангнинг иккинчи раундида Чендлер кучли аперкот зарбасидан сўнг, мувозанатни йўқотди. Аммо, спортчи жангни давом эттиришга муваффақ бўлди.

Беллашув сўнггида ҳакамлар бир овоздан Гэтжининг ғалабасини қайд этишди. Ушбу қонли тўқнашув кечанинг энг яхши жангги сифатида эътироф этилди.

“Main event” жанги P4P (вазн тоифасидан қатъи назар) етакчиси Камару Усман ва ярим енгил вазн тоифасининг биринчи рақамли спортчиси бўлиш учун даъвогар Колби Ковингтон ўртасида кечди.

Чемпионлик баҳси тўлиқ 5 раунд давом этди ва якунда ҳакамлар бир овоздан Камару фойдасига қарор чиқарди: 48-47, 48-47, 49-46.

Бу реванш жанги эди: 2019 йил декабрь ойида Усман бешинчи раундда рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Турнирнинг яна бир асосий жанги Френки Эдгар ва Марлон Вера ўртасида бўлиб ўтди. Биринчи раунддан сўнг устунлик Эдгар томонида эди. Иккинчи раундда Эдгар сезиларли даражада секинлашди ва Вера жангни тенглаштирди. Учинчи раундда Вера янада тажовузкорлик билан олдинга силжишни бошлади ва “high-kick” зарбасини йўллашга муваффақ бўлди, шундан сўнг Эдгар октагонга қулади ва ҳакам дарҳол жангни тўхтатди.

Роуз Намаюнас ва Вейли Чан баҳси билан UFC 268 мусобақаси якунланди. Мазкур спортчилар ўртасидаги реванш жангги ҳам тўлиқ давом этди. Шу йилнинг апрель ойида Роуз Вейлини биринчи раунддаёқ нокаутга учратган ва аёллар ўртасидаги энг енгил вазн тоифаси чемпиони бўлган эди.

Бу сафарги жанг эса тўлиқ 5 раунд давом этди. Баҳс якунига кўра, ҳакамлар 47-48, 48-47, 49-46 ҳисобига ғалабани Намаюнасга беришди. Шу тариқа америкалик жангчи ўзига унвонни ўзида сақлаб қолди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 412
Рейтинг: 3
t
×