Порье чемпионлик жангидан сўнг муҳтож оилаларга егулик тарқатмоқчи

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпионлиги учун даъвогар Дастин Порье чемпион Чарльз Оливейрага қарши жангдан сўнг, хайрия акциясини амалга оширмоқчи.

“Мақсадимиз – 300 минг муҳтож оилаларни егулик билан таъминлаш. Озиқ-овқат нархлари кўтарилаётган бир вақтда, Жанубий Луизиана бўйлаб оилаларни байрам учун озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам беришни лозим, деб топдик”, дейди Порье. 

Эслатиб ўтамиз, Порье муҳтожларга ёрдам бериш мақсадида рафиқаси билан биргаликда “The Good Fight” фондига асос солди ва дастлабки ишни UFC жангларида фойдаланган қўлқоп ҳамда футболкаларини сотишдан бошлади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11 декабрь куни америкалик “олмос” UFC 269 турнирининг асосий жангида енгил вазн чемпионлиги учун бразилиялик Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дастин Порье Дана Уайт Чарльз Оливейра The Good Fight Foundation

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг