“Конорча айтишув”: Макгрегор ва Сехудо Twitter’да жанжаллашди
Спорт
−
17 Январь 2022
3155Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 34 ёшли Генри Сехудо ва ташкилот президенти Дана Уайт ўртасидаги можарога муносабат билдирди.
“Генри Сежудо бироз кутади”, дея ёзган Макгрегор.
Собиқ чемпион Сехудо Макгрегорга жавоб қайтарди ва уни “кичик оғир” деб таърифлади:
“Фартинг ҳақида нимани тушунасан? Сенда доимо газ тугаб қолади”.
Эслатиб ўтамиз, Сехудо UFC 273 турнирида австралиялик Алекс Волкановски билан жанг қилиш учун Макс Холлоуэй ўрнига Жунг Чанг Сонни танлашга қарор қилгани ҳақида гапирган эди. Генрининг фикрича, Уайт бу вазиятда номардлик қилган.
Маълумот учун, Макгрегор сўнгги марта 2021 йил 11 июль куни UFC 264 турнирида Дастин Порьега қарши баҳс олиб борган ва оёғининг голейностоп қисмини синдириб олган эди.
Пекин Олимпиадаси чемпиони Генри Сехудо эса сўнгги бор 2020 йилнинг май ойида UFC 249 мусобақасида жанг қилган ва Доминик Круз устидан техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, супер енгил вазн тоифасидаги камарини муваффақиятли ҳимоя қилган эди. Ушбу мусобақа якунлангач, UFC’ни тарк этган.
LiveБарчаси