UFC: собиқ чемпион Алексга рақиб бўлишга тайёр

Спорт

sexudoj

Аввалроқ, ярим енгил вазнда UFC чемпиони Александр Волкановски ва собиқ чемпион Макс Холлоуэй ўртасидаги трилогия Макснинг жароҳати сабаб бекор қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Эркин кураш бўйича икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони ва эркин кураш бўйича Пекин Олимпиадаси чемпиони Генри Сехудо ўз Twitter саҳифасида Волкановскига қарши жанг қилишга тайёр эканини маълум қилди ва Холлоуэйни алмаштириш таклифи билан ташкилот раҳбари Дана Уайтга мурожаат йўллади.

“Уч карра чемпион ёрдам беришга шошилмоқда. Дана Уайт, сизда менинг телефон рақамим бор. Оёғингизни қўлингизга олинг”, дея ёзган Сехудо.

Эслатиб ўтамиз, UFC 272 турнири жорий йилнинг 5 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилади. Агар Волкановскига рақиб топилмаса, россиялик Петр Ян ва америкалик Алжамейн Стерлинг ўртасидаги супер енгил вазн чемпионлиги учун баҳс оқшомнинг марказий жанги бўлади.

Маълумот учун, Сехудо сўнгги жангини 2020 йил 9 май куни UFC 249 турнири доирасида ўтказган ва Доминик Крузни техник нокаутга учратган. Шундан сўнг, энг енгил ва супер енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарларидан воз кечиб, фаолиятини якунлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Дана Уайт Волкановски Сехудо

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг