Саид Нурмуҳаммедов Холлоуэй-Топурия кардида жанг қилади

Спорт

image

Россиялик енгил вазн тоифасидаги UFC жангчиси Саид Нурмуҳаммедов UFC 308 турнирида иштирок этади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, россиялик спортчининг рақиби пуэрто-риколик Даниэль Сантос бўлади.

UFC 308 26 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади. Турнирнинг асосий жанги америкалик Макс Холлоуэй ва Испания вакили Илия Топурия ўртасида енгил вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлади.

32 ёшли Нурмуҳаммедов ММА'да 18-3 рекордга эга. 2023 йил октябрь ойидаги сўнгги жангида у тожикистонлик Муин Ғофуровни муддатидан аввал мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саид Нурмуҳаммедов Холлоуэй Топурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг