UFC’да P4P рейтинги янгиланди

Спорт 2798
image

UFC промоушени матбуот хизмати вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчилар (pound-for-pond) янгиланган рейтингини тақдим этди. 

Ушбу рейтингни нигериялик жангчи Камару Усман (20-1) бошқариб бормоқда. У 2021 йилда яримоғир вазн тоифаси чемпионлик камарини 3 марта муваффаққиятли ҳимоя қилди.

Иккинчи ўриндан ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Алекс Волкановски (23-1), учинчи поғонадан эса ўрта вазн тоифаси чемпиони Исраэль Адесанья (21-1) жой олган.

Супероғир вазн тоифаси чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилган Франсис Нганну (17-3) 4-ўринга кўтарилиб олган бўлса, енгил вазн чемпиони Чарльз Оливейра (32-8) кучли бешликка якун ясаб берган.

Шунингдек, P4P рейтингида Жон Жонс (26-1), Макс Холлоуэй (23-6), Дастин Порье (28-7), Петр Ян (16-2) ва Ян Блахович (28-9) энг яхши ўн нафар жангчи қаторида эътироф этилган.   

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
t
×