Пуарье Конорни иккинчи раундда “ухлатди” (видео)

Спорт 17103

Бугун, 24 январь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирининг асосий жангида ирландиялик Конор Макгрегор рақиби америкалик Дастин Пуарьега имкониятни бой берди. 

Пуарье жангнинг иккинчи раундида қўл билан берилган серияли зарбалар эвазига рақибини техник нокаутга учратди.

Аввалроқ, Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да бўлиб ўтаётган UFC 257 турнирида ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов октагонга кўтарилиб рақиби америкалик Эндрью Санчесни техник нокаутга учратганди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 564
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×