У қарияпти — Анчелотти Роналду ҳақида гапирди

Спорт 7852
image

Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби яқинда мураббийлик постига жамоанинг собиқ мураббийи Карло Анчелоттини қайтарди. Мутахассис клубга келганидан сўнг уюштирилган илк матбуот анжуманида “Реал”даги келажаги, Роналду, Бейл ҳамда бошқалар ҳақида фикр билдирди.

“Энг аввало, мени бу ерда яхши кутиб олганингиз учун раҳмат. Мадридга қайтиш жуда ёқимли ҳис. Бу клубда сиз ҳақиқий романтик футбол томоша қиласиз, ишингиздан завқ оласиз. Оммабоп футбол клубнинг асосий анъанаси ҳисобланади. Биз янги мавсумда ҳам томошабоп ўйинимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман.

Роналду фаолиятини тугатишга яқинми? Менимча, ҳа, сабаби у 30 та гол урди, одатда 50 та урар эди. У қарияпти... “Реал” уни ортга қайтармайди, унинг қайтиши борасидаги барча гаплар шунчаки миш-миш. У кетган тақдирда ҳам ёшлигини эслаш учун АПЛга бориши мумкин. 

Бейл? Ҳа, мен унга иложи борича ўйин амалиёти тақдим этаман. Унда мотивация етарлича бўлиб турганда, жуда зўр ўйин намойиш этади. “Тоттенҳэм”да у буни исботлади. Кам майдонга тушса ҳам, кўп гол урди (20 та ўйинда 11 та гол). У ҳам кайфият футболчиси, жамоадагилар билан яхши муносабатда бўлиб турса, унинг ўйини ҳам чиройли бўлади. Янги мавсум биз учун омадли келади деб умид қиламан”, дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, Карло Анчелотти “Реал”да 2013 йилдан 2015 йилгача фаолият олиб борган. Унинг қўл остида мадридликлар ЕЧЛ, клублар ўртасидаги ЖЧ, УЕФА Суперкубоги, Испания Кубоги ҳамда Суперкубогида зафар қучган.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 370
Рейтинг: 3
t
×