Тузилганига 1 ой бўлган Ҳукуматда қатор ўзгаришлар бўлди
Жамият
−
25 Февраль 2020
10867Кеча, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси таркибида бир қанча лавозимий ўзгаришлар амалга оширилган.
Жумладан, 2019 йилнинг февраль ойидан буён Бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган Жамшид Қўчқоров Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланган. Унинг ўрнини биринчи ўринбосари Тимур Ишметов эгаллаган.
Шу вақтгача Иқтисодиёт ва саноат вазири бўлган Ботир Хўжаев Бош вазирнинг саноат ва кооперация масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.
Бундан ташқари, Нодир Отажонов Бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинган. Бироқ “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси лавозимини сақлаб қолган.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ҳам лавозимини тарк этган. Унинг ўрнини 2017 йилнинг май ойидан буён Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев эгаллаган. Қайд этиш керак, Илҳом Неъматов фаолиятини ТИВ раҳбарининг ўринбосари сифатида давом эттиради.
Ҳозирча бу ўзгаришлар расман тасдиқланмаган. Ҳукумат таркибидаги лавозимий ўзгаришларнинг сабаби ҳам номаълум.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмасининг таркиби парламентга ўтказилган сайловлардан кейин қайта шакллантирилиб, жорий йилнинг 24 январида Президент томонидан тасдиқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь