Тўрткўлда тарбиячи 10 яшар қизчага тарсаки туширди (видео)
Жамият
−
15 Февраль
8359Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги интернат тарбиячиси ёш болага тарсаки туширгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.
Билдирилишича, видеодаги воқеа 2023 йилнинг октабрь ойида Тўрткўл туманидаги 5-сонли мактаб интернати тарбиячиси Д.М. томонидан 2013 йилда туғилган С.М. га нисбатан содир этилган.
“Интернат шаклидаги мактабларда таҳсил олаётган болалар тарбиячиларининг янада кўпроқ эътибори ва ғамхўрлигига муҳтож бўлса-да, айнан ана шу вазифа юклатилган инсонларнинг ўзи болага бундай номақбул муносабатда бўлишини ҳеч қандай ҳолатда оқлаб бўлмайди. Бундай фактларга нисбатан мутлақо муросасиз бўлиб, бу каби ҳаракатларга йўл қўйган шахслар қатъий равишда қонун доирасидаги жавобгарликка тортилиши шарт!”, дейди Болалар омбудсмани.
Маълумот учун, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги боғчада тарбиячи болакайни ургани акс этган видео тарқалганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси