Туркманистонда ўқитувчилар арзанданинг “ютуқлари” ҳақида жар солишга мажбурланмоқда
Олам
−
17 Февраль 2022
16216Хабарингиз бор, Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни навбатдан ташқари Президент сайлови ўтказилиши кутилмоқда. Мамлакатдаги олий лавозимга амалдаги Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор сайланиши тахмин қилинмоқда.
Бу учун Туркманистонда ҳам астойдил ҳаракат бошланган. “Хроника Туркменистана” нашрининг ёзишича, 14 февраль куни мактаб ўқитувчилари биринчи дарсда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердарнинг “ҳаёт йўли ва ютуқлари, феъл-атвори” ҳақида гапиришга мажбур бўлган.
Ўқитувчиларга Бердимуҳамедовнинг “яхши ишлари ва эришган ютуқлари” ҳақида гапириб бериш, болалар ундан миннатдор бўлишлари кераклиги ҳақида кўрсатма берилган.
“12 февраль куни умумтаълим мактаблари директорлари ва директорлари этрап таълим бўлимларига (РайОНО) чақирилди. Уларга якшанба (13) куни соат 10:00 да ҳар бир мактабда маъмурият ўқитувчилар ва техник ходимларни йиғиб, душанба куни мактабнинг барча синфларида биринчи дарс қандай ўтишини тушунтириши кераклиги айтилди”, деб ёзади нашр.
Қайд этилишича, ўқувчиларга Сардорнинг ҳаёт йўли ва эришган ютуқлари, феъл-атвори (меҳрибонлиги, меҳнатсеварлиги, ақли) ҳақида сўзлаб берилган. Бундай дарслар вилоятнинг барча мактабларида ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни Ашхободда Туркманистон парламентининг юқори палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида қатнашган Президент Гурбангули Бердимуҳамедов эндиликда Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлаш, ўз ўрнини ёш кадрларга топшириш ниятида эканини айтганди.
Кеча, 14 февраль куни Туркманистонда президентлик сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланди, унинг биринчи босқичи номзодларни кўрсатиш бўлади. Номзодлар сиёсий партиялар ёки фуқаролар гуруҳлари томонидан кўрсатилиши мумкин. Мамлакатда учта партия бор: Демократик партия, Аграр партия ва Туркманистон саноатчилар ва тадбиркорлар партияси.
Мамлакат Конституциясига мувофиқ президентликка номзодлар 40 ёшга тўлган, шу мамлакатда туғилган ва унда сўнгги 15 йил давомида доимий яшаётган ва ишлаган фуқароси бўлиши керак. У етти йилга сайланади.
Сардор Бердимуҳамедов 2021 йил февралидан бери Туркманистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Шунингдек, у Ахалтеке йилқичилик халқаро уюшмаси ва “Туркман Алабай” халқаро уюшмасига раҳбарлик қилади.
Маълумот учун, Туркманистонни 2007 йилдан бери асли касби шифокор бўлган Гурбангули Бердимуҳамедов бошқариб келмоқда. У бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси раиси, Парламент юқори палатаси раиси ва Олий бош қўмондон ҳисобланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь