“Тойчоқ бўлиб чопиб юрган той бола”. Туркманистон Президентининг ўғли янги лавозимларга тайинланди

Олам 48551
image
-

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сардор Бердимуҳамедовни янги лавозимларга тайинлади.  

Эндиликда Сардор Бердимуҳаммедов мавжуд учта раҳбарлик лавозимидан ташқари, Туркманистон томонидан ҳукуматлараро туркман-рус ва туркман-япон тузилмаларига раҳбарлик қилади. 

Жорий йилнинг февраль ойида 39 ёшли Сардор Бердимуҳамедовга қўшимча равишда Бош вазир ўринбосари лавозими берилганди. Бу унга Туркманистон Хавфсизлик Кенгашидан жой олишга, шунингдек, Туркманистон Олий Назорат палатаси раиси лавозимини эгаллашга имкон беради. 

Президентнинг ўғли, шунингдек, "Туркман алабай итлари" халқаро ассоциациясининг раҳбари ҳисобланади. 

Унинг мансаб поғонасидан тез кўтарилиши кузатувчилар томонидан 63 ёшли авторитар Президент ўғлини тахтга ворис сифатида тайёрлайтган ва янги тайинловлар ҳокимиятни алмаштириш сценарийси, деб баҳоланмоқда. 

Туркманистон Президентининг ўғли Сардор Бердимуҳамедовнинг сиёсий фаолияти 2016 йил охирида, ўша йил 20 ноябрда бўлиб ўтган парламентга қўшимча сайловлардан сўнг, у Туркманистон парламентининг аъзоси этиб сайлангандан сўнг бошланган. 

Ўшандан бери Сардор Бердимуҳамедовнинг ижтимоий ва сиёсий фаолияти ўсишда давом этмоқда. 

Маълумот учун, Сардор мамлакатдаги энг муҳим ҳудуд Ахал вилоятини ҳам бошқарган. У бу лавозимга 2019 йил июнь ойида тайинланган ва 2020 йил февраль ойигача ҳоким бўлган. Вилоят ҳокими бўлганида, у, худди отасиникидек кортежда ҳаракатланиши ва қўл остидагиларга "бўйнингни узаман" дейишни яхши кўриши маълум бўлганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1921
Рейтинг: 2.9
t
×