Қозоғистондаги воқеалар Бердимуҳамедовни тахтни топширишга етаклаган бўлиши мумкин – эксперт

Олам

image

Қозоғистондаги “қонли январь” фожиаси, шунингдек, соғлиғида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “ёшларга йўл бериш” қарорига таъсир кўрсатиши мумкин эди, бунинг ортидан 12 март куни муддатидан олдин президентлик сайловлари тайинланганБу ҳақда ТАСС мухбири билан суҳбатда Е.М.Примаков номидаги Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар миллий тадқиқот институтининг посцовет тадқиқотлари маркази катта илмий ходими Станислав Притчин билдирган. 

Эксперт таъкидлаганидек, Туркманистон президентининг ўғли Сардар Бердимуҳамедовнинг сўнгги йиллардаги сиёсий фаолияти мамлакатда ҳокимият алмашинувига ҳозирлик кўрилаётганини кўрсатади. 

“Қозоғистон мисоли шуни кўрсатдики, ҳокимиятни топширишга олдиндан тайёргарлик кўриш керак ва вазият ўзгариб кетишига йўл қўймаслик керак”, дейди манба ҳолатни шарҳлар экан. 

Притчинга кўра, катта Бердимуҳамедов Парламент раиси лавозимини эгаллайди ва амалда давлат раҳбари бўлади.  

"У секин-аста давлат ишларидан узоқлашади, ўғли эса мамлакат равнақи учун жавобгар бўлади. Биз Қозоғистонда кузатганимиздек, шундай кучли тандем бўлиб чиқади”, дейди эскперт. 

Январ ойи бошида Қозоғистонда норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан кейин тартибсизликларга айланган. Уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилган. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди. Расмийларга кўра, ушбу воқеалар натижасида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 

Притчин Туркманистон парламенти юқори палатасининг жума куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида мамлакатни яқин 30 йилга ривожлантириш дастури қабул қилинганига эътибор қаратди.

“Ушбу дастур Бердимуҳамедовнинг ўз ворисига бўлган шундай сиёсий хоҳишидир. У ёш авлодга васият қилади, республикани янада ривожлантириш харитасини беради”, дея хулоса қилди эксперт. 

Таҳлилчига кўра, муддатидан олдин сайловлар эълон қилинишига Туркманистон Президентининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳам сабаб бўлган. 

“Бу ҳозир содир бўлаётган версиялардан бири:  Бердимуҳамедов коронавирус билан касалланган ва соғлиғида маълум асоратлар мавжуд”, дейди Притчин. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 14 февраль куни Туркманистоннинг амалдаги Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли 40 яшар Сардор Бердимуҳамедов отаси раҳбарлигидаги Туркманистон демократик партияси 12 март куни бўлиб ўтадиган президент сайловига номзод сифатида кўрсатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Сардор Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг