“Арқадағ” Президентликдан кетишга қарор қилди
Олам
−
12 Февраль 2022
23511Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўз лавозимини тарк этиши мумкин. У кеча, 11 февраль куни Ашхободда Туркманистон парламентининг юқори палатасининг навбатдан ташқари йиғилишида эндиликда Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлаш ниятида эканини айтди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
“Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви сари йўлни маънавий муҳитда ва замоннинг юксак талаблари асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш керак, деган фикрни қўллаб-қувватлайман. Мен Халқ маслаҳати раиси сифатида катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни бундан буён ҳам шу соҳага йўналтириш ниятидаман”, деди Гурбангули Бердимуҳаммедов.
Йиғилишда у икки йил олдин пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) ёшига етгант (63 ёш) ва энди “ўзи ҳақидаги “қийин” қарорни қабул қилиши кераклигини айтган.
“Маълумки, бундан 15 йил аввал яъни 2007 йил 11 февралда мамлакатимизда Туркманистон Президенти сайлови бўлиб ўтган эди. Шундан сўнг жонажон халқим мени олий давлат мансабига сайлади ва бу билан катта ишонч билдирди. Шу билан бирга, мен Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Давлат хавфсизлик кенгаши раиси, Туркманистон Қуролли кучлари олий бош қўмондони, Туркманистон халқ маслаҳати миллий кенгаши раиси вазифаларини ҳам бажаряпман”, деган давлат раҳбари.
Шунингдек, у 2012 ва 2017 йилги сайловларда бу ишончни яна қайта ҳис қилганини қайд этди ва юртдошларини фаровон ҳаёт, юртининг буюк тақдири йўлида бундан кейин ҳам бор куч-ғайратини аямаслигига ишонтирди.
Туркманистон Республикаси Конституциясига мувофиқ “Арқадағ”нинг ўғли Сардор Бердимуҳаммедов президентликка даъвогарлик қилиши мумкин. 2021 йилнинг 10 июль куни отаси уни Бош вазирнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь