Туркманистон Президенти ўғлини янги лавозимга тайинлади
Олам
−
10 Июль 2021
18963Туркманистон Президенти ўз ўғли Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедовни Бош вазирнинг молия ва иқтисод масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда Туркманистон телевидениясининг “Ватан” янгиликлар дастурида маълум қилинди.
Шу муносабат билан у Олий назорат палатаси ва Давлат хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан озод этилди. Давлат раҳбари Туркманистон Вазирлар Маҳкамасининг ярим йиллик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилишида тегишли фармонларни имзолади.
Кичик Бердимуҳамедов буёғига Туркманистон ҳукуматидаги молиявий-иқтисодий комплексни бошқаради.
Маълумот учун, Сердар Бердимуҳамедов шу пайтгача Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Туркманистон Олий назорат палатаси раиси сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сердар Бердимуҳамедовни “Туркманистонда хизмат кўрсатган ит боқувчи” унвони билан тақдирлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь