Туркиядаги саноат ҳудудида 10 та фабрика ёниб кетди (видео)
Олам
−
02 Август 2023
4465Туркиянинг Бурса вилоятида кучли ёнғин содир бўлди. Олов 10 та заводни қамраб олган. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълум қилинишича, Инеғол шаҳри саноат ҳудудидаги тўқимачилик фабрикасида ёнғин содир бўлган. Кўп ўтмай у қўшни заводлар биносига ҳам ўтган.
Ёнғинни ўчиришга тўртта вертолёт ва иккита самолёт, 110 та ўт ўчириш бригадаси ҳамда 200 нафар ходим жалб қилинган. Тўрт киши газдан заҳарланиб шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда Бурса ҳокими саноат зонасида ёнғиннинг кенгайиши тўхтатилгани, назорат остидалиги билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Анқара вилоятида жойлашган машинасозлик ва кимё заводида портлаш содир бўлганди.