Туркияда ўчирилмаган нечта ёнғин қолгани маълум бўлди 

Олам

image

Туркияда сўнгги кунларда 200 га яқин ўрмон ёнғинлари ўчирилди ёки назоратга олинди. Мамлакатнинг бешта жанубий провинцияларида 12 та ёнғин давом этмоқда. Бу ҳақда Республиканинг Ўрмон хўжалиги бошқармаси хабар берди.  

“28 июлдан 6 августгача 196 та ўрмон ёнғинлари назорат остига олинди. Муғла вилоятида 7 та, Анталияда 2 та, Ойдин, Испарта, Денизлида биттадан ёнғин давом этмоқда”, дейилган хабарда. 

Кеча, 5 август куни Туркиянинг Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли мамлакат жанубида 12 та, шу жумладан, Анталия ва Муғла курорт вилоятларида тўққизта ёнғин ўчирилаётганини маълум қилган. 

                                                     Туркия олов ичида

Жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалган. Уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик вилояти — Aнталия бўлиб турибди. Бир неча кундан бери давом этаётган ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 864 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Президенти зарар кўрган ҳудудларни фалокат ҳудуди, деб эълон қилган.

Қайд этиш керакки, 30 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчириш ва уларнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатга ёрдам гуруҳлари юборилишини маълум қилган.

Шунингдек, УкраинаРоссия ва Испания ҳам Туркияга ўрмон ёнғинларини ўчириш учун ёрдам кучларини юборган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Туркия

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг