Туркияда ўрмон ёнғинлари давом этяпти. Украина мамлакатга самолёт юбормоқчи 

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Туркияни қамраб олган ўрмон ёнғинларини ўчириш учун мамлакатга иккита самолёт юборади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.  

“Украина Туркияга барча керакли ёрдамларни беради. Ўт ўчириш самолётларимиз 30 июль куни Туркияга учиб кетади. Украина халқи бундай қийин пайтда дўст турк халқи билан бирга бўлади”, деб ёзган давлат раҳбари. 

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг ғарбий ва жанубий соҳилларида 28 июлдан бери ўрмонлар ёнмоқда. Олов Анталиянинг машҳур туристик ҳудудига ҳам етиб борган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин минтақадаги кучли жазирама туфайли келиб чиққан. Анталия маъмурияти бу сўнгги йиллардаги энг кучли ёнғин бўлганини таъкидламоқда. 

Ёнғин қурбонлари сони 4 кишига етган, 183 киши жароҳатланган. 58 киши шифохонага ётқизилган. Ёнғин оқибатида 100 дан ортиқ хусусий уйлар ва иншоотлар зарар кўрган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Украина

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг