Туркияда карантин чоралари яна кучайтирилди

Олам

image

Туркияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортаётгани сабабли, кеча, 4 ноябрдан бошлаб карантин чоралари яна кучайтирилди. 

Энди мамлакатнинг 81 та вилоятида кафе ва ресторанлар, сартарошхоналар, театрлар, кинотеатрлар ва концерт заллари соат 22:00 гача ишлаши маълум қилинган. 

Чоралар қачонгача кучайтирилганига аниқлик киритилмаган. 

Карантин чоралари иш вақти жадвалига ҳам ўз таъсирини ўтказиши айтилган. Бундан мақсад йўлларда транспорт ҳаракати кўпайишини олдини олиш эканлиги маълум қилинган. 

Аввалроқ, Қозоғистонда карантин чоралари кучайтирилгани, Фаластинда эса фавқулодда ҳолат режими узайтирилгани ҳақида ҳам хабар бергандик. 

Таъкидлаш жоизки, Туркияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ 385 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган. 10 минг 558 киши вафот этган.

Дунёда коронавирусга чалинганлар 48 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин туркия

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг