Фаластинда еттинчи марта фавқулодда ҳолат режими узайтирилди

World

image

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос коронавирус инфекциялари сонининг кўпайиши сабабли Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазода фавқулодда ҳолат ҳолатни бир ойга узайтирилишини эълон қилди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар бермоқда.

"Президент Аббос Фаластиннинг барча ҳудудларида фавқулодда ҳолатни 3 ноябрдан 30 кунга узайтириш тўғрисидаги фармонни маъқуллади", дейилади агентлик баёнотида.

Мамлакатда инфекцияга чалиниш илк бор қайд этилган 5 мартдан бери Фаластин раҳбари бу қарорни еттинчи марта қабул қилди.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Мэй Кайли бир кунда 633 фаластинликка коронавирус ташхиси қўйилгани, яна саккиз нафари шифохоналарда вафот этгани ҳақида хабар берган эди. Инфекцияни юқтирганларнинг кўпи Ғазода қайд этилган – 299 киши, Наблусда – 118, Рамаллаҳда – 52 киши.


Rate Count

33

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic