Туркияда “буюк кўчиш” бошланди

Олам

image

2018 йилнинг 29 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёнинг энг катта аэропорти дея эътироф этилган янги тайёрагоҳ ишга туширилган эди. 

Аэропорт очилганидан 5 ой ўтган бўлса ҳам, асосий халқаро парвозлар “Отатурк” халқаро аэропортида амалга оширилаётган эди. Кеча, 5 апрел куни “Отатурк” аэропортидан техник жиҳозлар, мосламалар ва барча ҳужжатларни янги аэропортга кўчириш ишлари бошланди. 
Туркия матбуоти ушбу ҳодисани “буюк кўчиш” деб номламоқда. 

Айни вақтда кўчиш ишларининг 94 фоизи амалга оширилган. Кўчиш ишлари 6 апрель куни соат 03:00 да бошланган. Қайд этилишича, жами 707 та юк машинасида 47 минг 300 тонна оғирликдаги юк Истанбул аэропортига ташиб борилмоқда. 

“Отатурк” аэропортидан энг сўнгги парвоз соат 02:00 да Истанбул-Сингапур йўналишида амалга оширилди. 

Маълумот ўрнида, янги аэропортда 6 та алоҳида учиш-қўниш йўлаги, 500 та самолётни қабул қила олиш имконияти, 70 минг автомобиль тўхташи учун очиқ ва ёпиқ тураргоҳ, 20 минг киши учун кутиш жойи мавжуд. У ҳар йили 200 млн йўловчига хизмат кўрсата олади.


 
Майдони жами 76,5 млн кв метр бўлган аэропортнинг дастлабки қисми очилиши учун 6 млрд евро маблағ сарфланган. Ҳозирда у 90 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади. 2023 йилгача аэропортнинг қолган қисми қуриб битказилади.


 
Янги аэропортда 350 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилади. Аэропортнинг 451 хонали юқори технологияли меҳмонхонаси ҳам мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк кўчиш Истанбул аэропорти

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг