Туркияда АҚШ консуллиги ходими қўлга олинди 

Олам

image

Туркияда АҚШ фуқароси, Американинг Байрутдаги консуллиги ходими Германияга учиб кетиш учун Сурия фуқаросига паспортини сотиб юборганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Истанбул хавфсизлик бошқармаси хабар берган.  

“11 ноябрь куни Истанбул аэропортида паспорт назорати ўтказилганда Сурия фуқароси Р.С. бошқа шахснинг паспортини кўрсатиб, Германияга учиб кетмоқчи бўлгани аниқланди. Текширув паспорт Байрутдаги Америка консуллиги ходими, АҚШ фуқароси Д.Ж.К. га тегишли эканини кўрсатди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, эркаклар Истанбул аэропортида учрашиб, бир-бирларининг кийимларини алмаштирган, шундан сўнг Америка дипломатик миссияси ходими ўз паспортини сурияликга 10 минг долларга топширган. Тинтув чоғида пул солинган конверт топилган. 

Ҳар икки гумонланувчи қўлга олинган. Кейинчалик суд АҚШ фуқаросини ҳибсга олган, суриялик эса кетмаслик тўғрисида тилхат олиб қўйиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия Туркия паспорт

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг