Туркия Европанинг айбловини рад этди

Олам

image

Туркия муҳожирларни Беларусга олиб ўтишга алоқадорлик айбловларини рад этади. Бу ҳақда Республика Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу польшалик ҳамкасби Збигнев Рау билан телефон суҳбатида айтган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

“Туркия ва Польша Ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда бўлиб, унда Польша-Беларусь чегарасидаги ноқонуний миграция билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди. Туркия ва Turkish Airlines ушбу масала бўйича асоссиз айбловларни рад этди”, дейилган хабарда.

Чавушўғлу Польшага муҳожирлар инқирози доирасида текширув ўтказиш учун Туркияга техник комиссия юборишни таклиф қилган.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Беларусь Давлат чегара қўмитаси қочқинларнинг катта гуруҳи, асосан, курдлар Беларуснинг Польша билан чегараси томон йўл олгани ҳақида хабар берди. 2 мингдан ортиқ қочқинлар, жумладан аёллар ва болаларнинг катта қисми чегара чизиғидаги Польша тўсиқлари олдида тўхтаб, ўз-ўзидан лагер қурди. Польша хавфсизлик кучлари уларни ўтказиб юбормади, муҳожирлар тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилди.

Сўнгги пайтларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада қўлга олинган ноқонуний муҳожирлар сони кўпайгани ҳақида хабар бериб, Минскни миграция инқирози юзага келтиришда айблади. Минск барча айбловларни рад этди.

Вазият муносабати билан Польша Президенти Анжей Дуда Беларусь билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб этилди.

Аввалроқ, Европа Иттифоқи Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар билан боғлиқ вазият туфайли декабрь ойи бошида “Аэрофлот” ва Туркиянинг “Turkish Airlines” авиакомпаниясига санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Turkiya

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг