Турк армияси Ироқ шимолида 2 нафар террористни йўқ қилди
Олам
−
17 Декабрь 2022
3884Турк қуролли кучлари Ироқ шимолида PKK террор ташкилотининг икки жангарисини зарарсизлантирди. Бу ҳақда бугун, 17 декабрь куни Туркия миллий мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Жангарилар Пенче-Килит аксилтеррор операцияси зонасида йўқ қилинган.
Аввалроқ, Президент Ражаб Тойиб Эрдўған PKK жангарилари Туркияда кўпгина теракт уюштиргани, 1984 йилдан буён Туркия хавфсизлик кучларининг минглаб ходимлари, ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари бу қонли ташкилот қўлидан ҳалок бўлгани ҳақида айтганди.
Шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқи PKK'ни террор ташкилотлари рўйхатига киритди.
Сурияда эса PKK террористлари ўзларини PYD ва YPG номлари билан ёпиб, сўнгги икки йил ичида ўзларини “Сурия Демократик Кучлари” деб атади.
Эронда PKK Курдистон эркин ҳаёт партияси сифатида фаолият юритиб келади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь