Европа Россия ва Туркиянинг гигант авиакомпанияларини жазоламоқчи
Олам
−
11 Ноябрь 2021
6256Европа Иттифоқи Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантлар билан боғлиқ вазият туфайли декабрь ойи бошида “Аэрофлот”га қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” Европа Иттифоқининг исми ошкор этилмаган расмийсига таяниб хабар берган.
Агентлик маълумотларига кўра, “Аэрофлот”дан ташқари Туркиянинг “Turkish Airlines” авиакомпанияси ҳам санкциялар остида қолиши мумкин. Европа Иттифоқининг фикрича, бу компаниялар Яқин Шарқдан Минскка кейинчалик Польша билан чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қиладиган мигрантларни ташиш билан шуғулланади.
Санкциялар бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Улар нимадан иборат бўлиши ҳам ҳозирча номаълум.
Аввалроқ, Польша-Беларусь чегарасида иккита катта муҳожирлар гуруҳи тўсиқни вайрон қилиб, Польша ҳудудига кириб боришга муваффақ бўлгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь