Туркия ва Россия Идлиб бўйича келишиб олди. Турклар Идлибда қолади

Олам

image

Туркия ҳарбийлари Идлибдаги кузатув пункларида қолади ва Сочи шартномаси бўйича ҳаракат қилади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Мудофаа вазири Ҳулуси Акар маълум қилди.

"Россия делегацияси билан бугун якунланган музокаралар ижобий ва конструктив руҳда ўтди. Қўшинларимиз Идлибдаги кузатув пунктларида ўз фаолиятини давом эттиради. У ердан оғир қуролларимиз олиб чиқиб кетилиши ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас", дейди Мудофаа вазири.

Ҳулуси Акарнинг таъкидлашича, Россия делегацияси билан келишувлар давом этмоқда. Унда жорий йилнинг 15 март кунидан бошлаб  Идлибдаги М4 трассаси бўйлаб қўшма патруллар масаласи муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида Россиянинг Сочи шаҳрида Туркия ва Россия ўртасида шартнома имзоланган эди. Шартномага кўра, Идлиб вилояти деэскалация зонаси деб элон қилинган. Бироқ жорий йилнинг февраль ойи бошида Сурия армияси Идлибга ҳужум қилишни бошлади. Туркия эса "Идлибдаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида" ҳудудга ўз қўшинларини киритди

10 февраль куни Сурия ҳужуми оқибатида 5 нафар турк аскари ҳалок бўлди. Бунга жавобан Туркия Сурия ҳукумати кучларига  жавоб зарбасини берди. Зарба оқибатида Сурия ҳукуматининг 101 ҳарбийси ҳалок бўлди.

22 февраль куни Россия ёрдам бераётган Сурия ҳукумати ва Туркия қўллаб-қувватлаётган Сурия муҳолифати ўртасида уруш ҳаракатлари бошланди. 27 март куни Суриядаги Асад режимининг турк ҳарбийларига қарата юришида 34 турк аскари ҳалок бўлди. Кейинроқ, 1 март куни Туркия Идлибда "Баҳор қалқони" номли ҳарбий операция бошлади. 

5 март куни Суриянинг Идлиб вилоятида вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Россия ва Туркия раҳбарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунлари бўйича қўшма ҳужжат қабул қилинди. Томонлар Остона ва Сочи келишувига содиқлигини яна бир бор тасдиқладилар. 6 март куни соат 00:01 дан ўт ўчишни тўхтатиш келишуви амалга кирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия Туркия Идлиб Сочи келишуви

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг