Туркия Туркманистондан газ олиб уни Европага сотиш устида ишламоқда

Олам

image

Туркиянинг “Bota” нефт-газ компанияси ва “Türkmengaz” давлат корпорацияси раҳбарияти вакиллари Туркманистон газини Европага экспорт қилиш учун Туркияга етказиб бериш режаларини муҳокама қилди. Учрашув “Bota” компаниясининг Анқарадаги қароргоҳида бўлиб ўтган. Бу ҳақда “Sabah” газетаси ёзди. 

Қайд этилишича, Ашхобод билан бу соҳадаги ҳамкорлик Туркиянинг минтақавий газ савдо марказига айланиш стратегик режаларининг таркибий қисмларидан биридир. Туркман гази республикага Озарбайжон орқали етказилади, газ ҳажмининг бир қисми эса кейинчалик Европага экспорт қилинади. Икки давлат ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум 2022 йил декабрь ойида имзоланган эди. 

“Bota” раҳбарияти, газета таъкидлаганидек, Туркманистон томонига ушбу режаларни амалга ошириш учун ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрлигига ишонтирган. Томонлар ўртасида муҳокама қилинган режанинг биринчи босқичи туркман газини Туркияга етказиб беришни назарда тутади, сўнгра қисқа муддатда Европа бозорларига мунтазам экспорт қилинади. Туркманистон газининг тахминий нархи Туркия учун фойдалироқ экани, бу бошқа экспорт қилувчи давлатлар билан музокараларда ўз позициясини мустаҳкамлаши қайд этилган. 

“Sabah” газетаси, Туркиянинг йирик газ экспорт марказига айланиш режалари доирасида Россиядан ташқари Озарбайжон ва Туркманистондан ҳам газ олишни, бошқа давлатлардан суюлтирилган газ олиб, бу ёқилғини Европага экспорт қилишни режалаштирганини ёзмоқда. 

Аввалроқ Туркия раҳбарияти мамлакатда ҳам газ экспорт маркази, ҳам газ ва энергия ресурслари савдоси бўйича боғланган марказ, яъни ресурсларнинг жорий нархи шакллантириладиган биржа платформасини яратишни режалаштираётганини бир неча бор таъкидлаган эди. Бунинг учун Анқара ўз ҳудудига турли манбалардан ёқилғи етказиб берилишини таъминлаши керак. Россия билан ҳам газ хаби бўйича музокаралар давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Туркманистон Газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made