Туркия Қозоғистондаги вазиятга муносабат билдирди 

Олам

image

Анқара 2022 йил 2-3 январь кунлари бошланиб, мамлакат ҳукуматининг истеъфога чиқишига Қозоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.  

“Туркия дўст Қозоғистондаги барқарорликка аҳамият беради. Қардош Қозоғистон халқига тинчлик ва осойишталик тилаймиз. Ишончимиз комилки, Қозоғистон ҳукумати инқирозли вазиятни енгиб ўтади. Биз Қозоғистон халқининг соғлом фикрга эга эканига ишонамиз. Умид қиламизки, яқин келажакда вазият барқарорлашади”, дейилади ТИВ баёнотида. 

Вазирлик Қозоғистондаги барча биродарларга, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳам тезроқ соғайиб кетишини тилаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Тошкент Қозоғистонда содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатаётганини маълум қилганди. 

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Анқара

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг