Турк бозорларида қалбаки тилла сотилмоқда
Олам
−
11:49
1938Туркия бозорларида ҳақиқий олтиндан ажратиш қийин бўлган қалбаки олтин билан савдо қилувчи фирибгарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда олтин ва пул бозори бўйича мутахассис Исам Мемишга таяниб, CNN Турк хабар берди.
“Фирибгарлар заргарлик устахоналарига ўхшаш цехлар ташкил этиб, бозорга тақлид қилинган, паст сифатли ёки бутунлай сохта маҳсулотларни чиқармоқда. Одатда улар бу маҳсулотларни интернет орқали сотади”, деб таъкидлади у.
Мемишнинг тахминича, сохта қимматбаҳо металларнинг тарқалиши ёз мавсумида олтин нархларининг кўтарилиши ва пасайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, фирибгарлар заргарларни ҳам алдамоқда. Шу сабабли савдогарлар ҳимоя усулини ишлаб чиқишга мажбур бўлишди: қачонки фирибгар дўконга келса, уни суратга ёки видеога туширишади, сўнгра бошқа савдогарлар билан биргаликдаги гуруҳга жўнатишади. Бу орқали улар фирибгарни олдиндан таниб олиш имкониятига эга бўлишади.
“Агар сиз 10 та заргарлик дўконига кирсангиз, 10 та қалбаки тилла топасиз. Қонунлар ёки қоидалар йўқлиги сабабли фирибгарлар эркин юрибди”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Истанбулда қалбаки спиртли ичимликлардан ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етгани, улар орасида ўзбекистонликларнинг умумий сони 14 нафарни ташкил қилаётгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси