Туркияда қалбаки алкоголь сабаб вафот этган ўзбекистонликлар 14 нафарга етди
Олам
−
17 Январь
2635Кеча, 16 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 январь ҳолатига кўра, заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликларнинг умумий сони 14 нафарни ташкил қилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарга етиб, шундан 37 нафари вафот этган. Ушбу қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва хорижликлар ҳам мавжуд.
Билдирилишича, Бош консулхона дипломатлари Истанбул шаҳридаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиш оқибатида даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олган. Уларнинг 3 нафарининг аҳволи оғир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сўнгги уч кун ичида Истанбулда қалбаки спиртли ичимликлардан ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етгани, ўтказилган операциялар давомида 8 та туманда жами 32 862 литр ноқонуний спиртли ичимлик мусодара қилингани ва 9 нафар гумонланувчи қўлга олингани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси