Туркияда зилзилада қулаган уйларни қуришга алоқадор 7 киши қамоққа олинди

Олам 2855
image

Аввалроқ, Измир прокуратураси Туркия ғарбида юз берган кучли зилзилада қулаб тушган уйлар қурилишига алоқадор 9 кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берган эдик. 

Кеча, 5 ноябрь куни Туркиядаги зилзила оқибатида вайрон бўлган уйлар қурилишида алоқадорликда гумонланиб, ҳибсга олинганларнинг етти нафари суд қарори билан қамоққа олинди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди. 

Ҳибсга олинганлар қурилиш пайтида бепарво бўлганликда гумон қилинмоқда. Ушбу бепарволик эса 100 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди.

Қайд этилишича, ҳибсга олинган етти кишидан ташқари яна икки гумонланувчи бор. Улар суд назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 октябрь куни Эгей денгизида зилзила кузатилди. Маълумотларга кўра, зилзила кучи 7,0 балл бўлган.

Зилзила оқибатида Измирда 41 та бино бутунлай вайрон бўлган ва жиддий зарар кўрган. 1041 та бино қисман зарар кўрган. 114 киши ҳалок бўлган. Зилзила кичик цунами ҳосил қилган. Зилзила кучи Туркиянинг бошқа шаҳарларида, хусусан, Истанбулда ҳам сезилган.

Самосдаги Неон-Карловаси шаҳрида черков қулаб тушган. Оролнинг бошқа бинолари ҳам жиддий зарар кўрган. 

Зилзила кучи Афинада ҳам сезилган. Самосда икки киши ҳалок бўлган ва 20 киши жароҳат олган. У ерда олти ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 2.9
t
×