Туркияда 5 ойдан сўнг COVID-19га чалиниш бўйича антирекорд ўрнатилди

Олам

image

Туркияда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда. Кеча, 8 ноябрь куни мамлакатда апрель ойидан бери кузатилмаган антирекорд қайд этилди. Бу ҳақда Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа ўзининг Twitter саҳифасида хабар берган. 

Вазирга кўра, кеча, 8 ноябрь куни 2 минг 516 кишида коронавирус аниқланган. Вафот этганлар сони яна 84 тага ортиб, жами 10 минг 887 нафарга етган. 

Хўжанинг аниқлик киритишича, бир кунда 2 минг 18 нафар бемор касалликдан фориғ бўлган. Мамлакатда 2 минг 740 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортаётгани сабабли, 4 ноябрдан бошлаб карантин чоралари яна кучайтирилганди. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар 50 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус туркия

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг