Туннель қулаши оқибатида 7 ишчи ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Кеча, 14 август куни Ҳиндистоннинг Уттараханд штати Чамоли туманида қурилаётган THDC гидроэлектр лойиҳаси туннелида содир бўлган авария оқибатида 7 нафар ишчи ҳалок бўлди, 14 нафари жароҳатланди. Бу ҳақда “India Today“ хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, туннель ичига катта ҳажмдаги сув ва тоғ жинслари кириб келиши оқибатида навбатчиликда бўлган ишчилар ичкарида қолиб кетган.

Расмийларга кўра, авария содир бўлган пайтда туннелда жами 22 нафар ишчи бўлган. Улардан 14 нафари қутқарилиб, шифохонага ётқизилган, 7 нафарининг жасади топилган. Ҳозирда яна 3 нафар ишчининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.

Воқеа жойида Ҳиндистон армияси, Чегара полицияси, Миллий фавқулодда вазиятларга жавоб бериш кучлари, Штат фавқулодда вазиятларга жавоб бериш кучлари ҳамда бошқа хизматлар қутқарув ишларини олиб бормоқда. Туннель ичидаги сувни чиқариш ва тош-шағалларни тозалаш учун махсус техникалар жалб этилган.

Уттараханд бош вазири Пушкар Сингх Дҳами воқеа жойига бориб, қутқарув операциясини назоратга олган. У туннель ичида қолган ишчиларни хавфсиз олиб чиқиш ҳукуматнинг устувор вазифаси эканини айтган.

Ҳозирча аварияга нима сабаб бўлгани расман маълум қилинмаган. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Сикким штатида қурилаётган туннелда газ портлаб, унинг бир қисми қулаши оқибатида камида 12 ишчи ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг