Тўқаев Ташқи разведка ва Аксилтеррор хизматлари раҳбарларини ишдан бўшатди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ташқи разведка хизмати директори Асқар Баймерденович Амерханов ва Аксилтеррор хизмати раҳбари Руслан Темиргалиевич Сейсембаевни ишдан олди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди. 

“Сейсембаев Руслан Темиргалиевич Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари ҳамда Антитеррор хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Амерханов Асқар Баймерденович Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари – Ташқи разведка хизмати директори лавозимидан озод қилинди”, дейилади хабарда.

Кадрларни ишдан бўшатиш бўйича қарорлар сабаби кўрсатилмаган.

Қайд этилишича, Амерханов ва Сейсембаев ўз лавозимларида 2023 йил апрелидан бери фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, август ойи охирида Қозоғистон раҳбари Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиб, унда ҳозирги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилган. Тўқаев хавфсизлик кучларига мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш бўйича кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Эрмек Маржикпаевни Туризм ва спорт вазири лавозимидан озод қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аксилтеррор Тўқаев Ташқи разведка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made