Тўқаев Спорт вазирини ишдан бўшатди
Олам
−
31 Август
8988Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Эрмек Маржикпаевни Туризм ва спорт вазири лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Эрмек Боранбаевич Маржикпаев Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири лавозимидан озод этилди”, дейилади матнда.
Кадрлар бўйича қарорнинг сабаби кўрсатилмаган.
Маржикпаев 1969 йилда туғилган. У 2023 йил сентябридан бери вазир лавозимида ишлаб келаётганди. Бунгача Оқмола вилояти ҳокимлиги раҳбари лавозимида ишлаган.
Август ойи охирида Парижда Олимпиада совриндорлари билан учрашувда Тўқаев сўнгги беш йил ичида мамлакатда элита спортига сарфланган маблағ икки баравар кўпайганини, аммо адекват даромад йўқлигини айтди. Олимпиадада Қозоғистонни 80 нафар спортчи ҳимоя қилди. Республика терма жамоаси битта олтин, учта кумуш ва учта бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 43-ўринни эгаллади.