Тўқаев намойишларни ким уюштирганини билади – эксперт

Олам

image

Қозоғистондаги норозилик намойишлари Президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг истеъфосини талаб қилаётганлар томонидан сохталаштирилмоқда, буни оддий кўз билан кўриш мумкин ва давлат раҳбарининг ўзи ҳам бундан хабардор. Бу ҳақда МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Жарихин маълум қилди.

Бугун, 5 январь куни Тўқаев халққа қилган иккинчи мурожаатида Қозоғистондаги фитначилар пухта ҳаракат режасига эга бўлганини ва улар моддий жиҳатдан рағбатлантирилганини айтган. 

“Президент буни ким қилганини айтмади, лекин у буни аниқ билади. Намойишлар қалбакилаштирилганини оддий кўз билан кўриш мумкин”, дейди Жарихин. 

Унинг сўзларига кўра, Тўқаевнинг истеъфосидан фойда кўрадиган элита вакиллари норозилик намойишларини ўтказиши мумкин. 

Жарихиннинг қўшимча қилишича, намойишчилар ўз шиорини ўзгартириб, нархлар аввалги даражасига қайтганидан кейин ҳукумат истеъфосини талаб қила бошлагани шубҳали кўринади.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилганди. Лекин, 5 январь куни Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакатнинг бир қанча вилоятларида содир этилган ноқонуний ҳаракатлар чоғида жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ кишини қўлга олди.  

5 январь куни, шунингдек, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги вазият

Баҳолаганлар

3110

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг