Тугатилган Тоғли Қорабоғнинг собиқ раҳбари Нобелга номзод бўлди
Олам
−
08 Апрель
7814Баку қамоқхонасида сақланаётган собиқ Тоғли Қорабоғ Республикасининг 4-давлат вазири Рубен Варданян 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни Арманистоннинг “News Armenia” нашри хабар берди.
Бу хабарни Варданянинг қариндошлари ҳам тасдиқлаган. Унинг номзоди бир гуруҳ ташкилотлар ва шахслар, жумладан, Нобель мукофоти лауреатлари томонидан кўрсатилган. Мукофотни “тинчлик ташаббусларини ривожлантириш” ҳамда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можаро пайтида одамларга ёрдам кўрсатиш учун бериш таклиф қилинган.
Варданянинг номзодини кўрсатаётганлар сиёсатчи Тоғли Қорабоғда гуманитар фалокатга йўл қўймаганини айтмоқда. Варданяннинг ютуқлари рўйхатида унинг инсонпарварлик соҳасидаги "Аврора" мукофотини таъсис этгани ҳам келтирилган.
Маълумот учун, узоқ вақт бизнес билан шуғулланган Рубеннинг бойлиги 2021 йилга келиб 1 миллиард долларга баҳоланган. У 2022 йилда Россиядан Тоғли Қорабоғга жўнаб кетган ва у ерда тан олинмаган республика раҳбари бўлган. 2023 йил бошида Варданян ўз лавозимини тарк этганига қарамай, Хонкенди шаҳрида қолган. Ўтган йилнинг 27 сентябр куни Қорабоғдан Арманистонга қочаётганда Озарбайжон Давлат чегара хизмати томонидан қўлга олинган.
Варданян Озарбайжон Республикаси Жиноят Кодексининг терроризмни молиялаштириш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қуролли гуруҳларни тузиш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш, Озарбайжон Республикасининг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш моддалари билан айбланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик бизнесмен Илон Маск 2024 йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти номзодларидан бирига айланган эди.
LiveБарчаси