Цукерберг профессионал жангчи билан куч синашди (видео)

Спорт 8151
image

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқларда ўзининг ММА машғулотлари акс этган видеони жойлаштирди. 

Қайд этиш керакки, профессионал жангчи Хай Ву миллиардерга спарринг шерик сифатида ҳаракат қилган. Видео давомида Маркнинг ҳаракатларидан маълум бўладики, у ММА залига биринчи бор ташриф буюрмаган. Яъни, Цукерберг нафақат омадли бизнесмен, балки яхшигина спорт устаси эканлигини кўриш мумкин.

Маркнинг ушбу пости ММА оламининг юлдузлари эътиборига тушди. Америкалик ишбилармоннинг пости остига икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор изоҳ қолдирган.

“Ух! Жуда яхши, Марк”, деган ирландиялик жангчи.

Шунингдек, америкалик stend-uper ва UFC шарҳловчиси Жо Роган ҳам Цукербергнинг ММА'даги даражасидан ҳайратда қолганини айтиб ўтган.

“Бу ажойиб! Мен буни кўрганимдан жуда хурсандман. Цукербергнинг жисмоний машқлари виқорли кўриняпти!”, дея ёзган Роган.

Маълумот учун, Марк Цукерберг 2021 йилнинг 28 октябрида Меtа деб номланган Америка трансмиллий холдинг компаниясига  (ушбу холдинг ичига  Facebook, Instagram, WhatsApp ва Oculus киради) асос солди. Мета АҚШнинг энг йирик технологик компанияларидан  (Amazon, Google, Apple ва Microsoft билан биргаликда) бири ҳисобланади. 2020 йилда компаниянинг соф даромади 29,1 миллиард долларни ташкил этган. Ҳозирда ушбу холдинг ривожи учун 60 мингга яқин инсон меҳнат қилмоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 3.2
t
×