Трамп Жаҳон чемпионатидан олган даромадини ошкор этди

Спорт

image

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ иқтисодиётига 18 миллиард доллардан ортиқ даромад келтириб, 160 мингдан зиёд иш ўрни яратилишига ҳисса қўшди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг “TruthSocial” тармоғида маълум қилди.

“FIFA Жаҳон чемпионати иқтисодиётимизга 18 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирди ва 160 мингдан зиёд иш ўрнини қўллаб-қувватлади”,  дейди Трамп.

Аввалроқ, 2025 йил август ойида Трамп Жаҳон чемпионати АҚШ иқтисодиётига 30 миллиард доллардан ортиқ маблағ олиб кириши ва 185 мингта иш ўрни яратиши кутилаётганни айтган эди.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги иккинчи жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. Финал учрашуви учун энг арзон чипталар 6 095 доллар, ўртача нарх 9 395 доллар, медиана эса 8 048 доллар атрофида сотилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг